Telegram Group Search
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Вилоят ҳокими ўқитувчига юқори лавозимли иш таклиф қилди
•••••••••••••••
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов туризмни ривожлантириш бўйича навбатдаги учрашувни ўтказмоқда.

Унга Андижондаги ОТМларда шу соҳа йўналишила таҳсил олаётган талабалар ва устозлар таклиф этилган.

Учрашув қатнашчиларидан бири бир қанча мавжуд муаммолар ва уларга ечим таклиф этди. Вилоят ҳокими таклифларни қўллаб-қувватлаш билан бирга, устозга ҳозиргисидан кўпроқ маош ва юқори лавозимли иш ҳам таклиф қилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: “Янги бозор” ҳудудида содир бўлган ёнғин юзасидан
•••••••••••••••••••
Бугун соат 11:27 да “Бобур” шохкўчасида жойлашган аҳоли яшаш хонадонларининг бирида ёнғин кузатилган.

Ҳозирда вилоят ФВБ ходимлари томонидан ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Кейинги хабарларда батафсил маълумотлар билдирилади.

@muslim_ibrokhimov
#Live

Меҳмон уйлари ташкил қилишни истаган тадбиркорлар қўллаб-қувватланади
•••••••••••••••
Андижонимизда футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу йирик халқаро тадбир муносабати билан, кўплаб самарали ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда, ўз хонадонларида меҳмон уйи хизматини йўлга қўйишни истаган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокимлигида штаб ташкил этилди.

Кейинги хабарларда штаб билан боғланиш учун рақамлар, меҳмон уйи ташкил этиш шартлари бўйича батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Барча тадбиркорларни ҳамкорликка чақириб қоламиз!

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Exclusive

Дунё юлдузлари Андижонда
••••••••••••••
Президентимиз ташаббуси билан 2023 йилда Андижонда ўтказилган “Дунё садолари” фестивали бу йилда ҳам кенг миқёсда ўтказилади.

Фестивал дорасида аҳолимиз учун бутунжаҳон юлдузлари иштирокида гала концертлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Унда кимларни учратишингиз мумкин? Ушбу маълумотлар билан видеолавҳада танишиб ўтинг!

Июль ойида, Андижоннинг Хонобод шаҳрида кўришгунча!

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё юлдузлари Андижонда
•••••••••••••••
Шу йилнинг июль ойида Андижонимизда “Дунё садолари” фестивали ўтказилади.

Унда аҳолимиз учун дунё юлдузлари иштирокда шоу гала концертлар ташкил этиш режалаштирилган ва ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Июль ойида Андижоннинг Хонобод шаҳрида кўришгунча!

Саҳифа: @andpress
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: “Дунё садолари” фестивали бўйича
••••••••••••
Андижонда “Дунё садолари” халқаро эстарада санъати фестивали 2024 йилда ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Фестивалнинг ўз доираси ва миқёсига мос шаклда жаҳон юлдузлари иштироки ҳам кўзда тутилади.

Фестивал тадбирларига таклиф этилиши мумкин бўлган, гала концертда учратиш эҳтимоли бўлган санъаткорлар ҳақида матбуот хизмати томонидан (матнли рўйхат эмас) видеолавҳа ҳавола этилди.

Фестивалга ушбу видеодаги хонандалардан Инна ва Араш таклиф этилди. Шунингдек, ёшлар таклифига асосан хонанда Жони (Jony) ҳам фестивалда иштирок этади. Бундан ташқари, ўзбек эстарадасининг элимиз суйган ёрқин юлдузлари фестивалга ташриф буюришлари кутилмоқда.

Ушбу айтилганлардан ташқари, ижтимоий тармоқларда жойланган хонандалар ҳақидаги матнли рўйхат, келишув маблағлари, мархум санъаткорлар ҳақидаги хабарлар ҳокимлик томонидан тасдиқланган ёки ҳокимлик тақдим этган маълумотлар эмас. Бу хабарлар ким томонидан ишлаб чиқилгани ва қандай мақсадда ҳавола этилгани ҳозирча номаълум.

Фестивал арафасида тадбир бўйича матбуот анжумани ташкил этилади ва барча ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади.

Барча юртдошларимизни ва уларнинг оила аъзоларини яна бир бор, июль ойида Хонобод шаҳрида ўтказиладиган “Дунё садолари” фестивалига таклиф этиб қоламиз!

@muslim_ibrokhimov
#Ҳафта_давомида

Вилоят раҳбари кўрсатмаларига асосан миграциядан қайтган фуқаролар учун қабуллар ўтказилмоқда
••••••••••••••
Асака туманида узоқ муддатли меҳнат миграциясидан қайтган юртдошлар учун тумандаги сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари ташкил этилмоқда.

Қабул давомида фуқаролар мурожаатларига асосан ижтимоий-иқтисодий муаммолари, жумладан, ишга жойлаштириш, алимент ундируви, ижтимоий нафақалар, соғлигини тиклаш, фарзандлар таълими, тадбиркорлик, деҳқончилик ва томорқадан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларда кўмаклашиш йўлга қўйилди.

Бир вақтнинг ўзида , тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Фуқароларга бепул дори-дармон воситалари берилиб, аҳволига кўра ётиб даволаниш йўлланмалари берилди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Бугун вилоят раҳбари Андижон қаршилаётган яна бир халқаро тадбир - футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатига ҳозирлик ишлари бўйича фаолият юритди.

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов “Универсал” спорт мажмуаси ва меҳмонхона қурилишини ўрганди.

Мутасаддилар иштирокида қўшимча вазифалар белгилаб олинди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
2024/06/09 23:37:41
Back to Top
HTML Embed Code: